"Электрон ахборот ресурслар" бўлими
Бўлимнинг асосий вазифаларига АРМ фондларини сканерлаш ва каталоглаштириш ишлари Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган соҳавий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилиб, унда асосий эътибор муалифлик ҳуқуқини таъминлаган ҳолда мавжуд адабиётларни босқичма-босқич электрон кўринишга ўтказишдан иборат.
АРМда мавжуд бўлган нашрларни PDF электрон кўринишга ўтказиш, ўтказилган нашрларга махсус Acrobat® 7.0 Professional, Acrobat® 7.0 Elements, ABBYY Fine reader дастурлари орқали ишлов бериш ҳамда электрон кўринишдаги нашрларни автоматлаштирилган ахборот кутубхона тизими дастурига сифатли юклаш имконини беради.
Бўлимнинг асосий вазифалари:
- автоматлаштирилган ахбороткутубхона тизими дастурига талабалар, профессор-ўқитувчилар ва фойдаланувчилар учун адабиётларнинг тўлиқ матни ва электрон карточкалар сақланадиган маълумотлар базасини керакли адабиётлар билан тўлдириб боради;
- кам сонли кўп сўраладиган адабиётларни тўлиқ матнини яратиб, электрон каталогдаги карточкасига адабиётнинг тўлиқ матни уланади;
- талабалар, профессорўқитувчилар ва фойдаланувчилар учун зарур бўлган адабиётларни АРМ электрон каталогидан тез ва осон қидириш усулларини ўргатади;
- электрон каталогда мавжуд бўлган хатоларни мунтазам таҳрирлаб боради;
- талабалар, профессорўқитувчилар ва фойдаланувчилар топширган электрон адабиётларнинг электрон карточкасини яратиб, тўлиқ матни билан маълумотлар базасига жойлаштиради;
- тўлиқ матнли адабиётлар базасини системазиция қилади;
- фойдаланувчиларга керакли адабиётларни бошқа АРМдан келишган ҳолда олиб келиб маълумотлар базасига жойлаштиради;
- талабалар, профессорўқитувчилар ва фойдаланувчиларга автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизими дастури бўйича консультатция беради;
- электрон кутубхонадан фойдаланиш бўйича семинарлар ташкил этади;
ИШ ВАҚТИ:
Душанба-жума 8:30 дан 16:30 гача,
Шанба 8:30 дан 13:30 гача.